DataLife Engine / «ҲОКИМ КУБОГИ» ҒОЛИБЛАРИ ТАҒДИРЛАНДИЛАР

«ҲОКИМ КУБОГИ» ҒОЛИБЛАРИ ТАҒДИРЛАНДИЛАР

Боғот туманида маҳалла ёшлари ўртасида «Ҳоким кубоги» учун спорт турлари бўйича туман очиқ биринчилиги ўтказилди.Ушбу беллашув Президентимиз томонидан илгари сурилган 5та муҳим ташаббуснинг иккинчи «Ёшларни жисмоний тарбия ва спортга жалб этиш» йўналишида белгиланган спорт турларидан футбол, волейбол, баскетбол бўйича бўлиб ўтди.Мусобақада туманимиздаги маҳалла ёшларидан ташкил топган жамоалар ўзаро куч синашдилар.Мусобақа натижаларига кўра: «Ашхобод» МФЙ жамоаси фахрли 1-ўринни қўлга киритди. «Ҳунарманд» жамоаси 2-чи, «Маданият» МФЙ жамоси эса 3-ўрин эгалари бўлишди. Ғолиб жамоаларга туман ҳокими ўринбосарлари «Ҳоким кубоги» мусобақасининг энг қимматли совға ва медалларини топширдилар. Тадбир мухбирлар томонидан «Хоразм»каналига тасвирга олинди. Боғот тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
19-01-2021, 11:30
Вернуться назад