DataLife Engine / МАВСУМИЙ АГРОТЕХНИК ТАДБИРЛАР ЎТКАЗИЛМОҚДА

МАВСУМИЙ АГРОТЕХНИК ТАДБИРЛАР ЎТКАЗИЛМОҚДА

МАВСУМИЙ АГРОТЕХНИК ТАДБИРЛАР ЎТКАЗИЛМОҚДА Боғот тумани қишлоқ хўжалиги ходимлари томонидан мавсумий агротехник тадбирлар ўтказилмоқда. Шўр ювишга ерларни тайёрлаш, тайёр ерларнинг шўрини ювиш ишлари тизимли ўтказилмоқда.Туманда 2021 йил ҳосили учун 8500 гектар майдонларда ер текислаш ишларини амалга ошириш режалаштирилган бўлиб, шу кунгача амалда 7706 гектар (90,7%), 8500 гектар чел олиш режалаштирилган бўлиб, амалда 6528 гектар (76,8 %) майдонларда чел олинди. Туманда 2021 йил ҳосили учун 10923 гектар майдонларда шўр ювиш режалаштирилган. Жорий йилнинг 15 январ ҳолатига бир кунда 272 гектар, жами шу кунгача 4743 гектар ёки 43,4 гектар майдонлар шўр ювишга тайёрланди. Ҳозирги кунда шўр ювиш ишлари олиб борилмоқда. Кеча бир кунда 41 гектар, жами шу кунгача 525 гектар (4,8 %) майдонларда шўр ювиш ишлари амалга оширилди. Ғалла парвариши бўйича бугунги кунда фермерларимиз ва кластер томонидан озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, бозорларимизни қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан тўлдириш мақсадида қишки агротехник тадбирларни амалга ошириб, эл дастурхони тўкин-сочин бўлиши учун чора-тадбирлар ишлаб чиқилган. Боғот туманида 2021 йил ҳосили учун 3000 гектар майдонга буғдой уруғи сепилган. 2021 йил ҳосили учун 84 та фермер хўжалиги ва кластерлар томонидан 3000 гектар майдонга ғалла экилган. Барча майдонлар тўплаш фазасида ривожланмоқда. Айни вақтда ғалла ҳосилдорлигини ошириш мақсадида агротехник қоидаларга мувофиқ экин майдонларига маҳаллий ўғит олиб чиқиш тадбирлари ўтказилмоқда. Боғот тумани ҳокими ўринбосари Э.Худайберганов майдонларда бўлиб, олиб борилаётган агротехник тадбирларни назорат қилмоқда. - Тупроққа ярим чириган 20–30 тонна гўнг солинганда, ҳар куни ажралиб чиқадиган углерод миқдори гўнг солинмаган далага нисбатан гектарига 100–150 кг кўпаяди. Бу эса экинлардан мўл ҳосил олишда муҳим омил ҳисобланади,-дейди ҳоким ўринбосари Э.Худайберганов. Ҳозиргача ғаллазорларда 1132 та ҳандақ қазилиб, 26 минг 400 тонна маҳаллий ўғит чиқарилган бўлиб, далаларда ишлар қизғин ўтказилмоқда. Боғот тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
17-01-2021, 11:30
Вернуться назад