DataLife Engine / АҲОЛИНИ РЎЙХАТГА ОЛИШ ТЎҒРИСИДА ҚОНУН

АҲОЛИНИ РЎЙХАТГА ОЛИШ ТЎҒРИСИДА ҚОНУН

Ўзбекистон Республикасининг Қонуни Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисида   Қонунчилик палатаси томонидан 2019 йил 21 ноябрда қабул қилинганСенат томонидан 2020 йил 28 февралда маъқулланган   25-модда. Аҳолини рўйхатга олишнинг якуний маълумотлари Шахсга доир маълумотларни йиғиш ва уларга ишлов бериш натижасида шакллантирилган йиғма статистик ахборот аҳолини рўйхатга олишнинг якуний маълумотларидир. Аҳолининг демографик ва ижтимоий-иқтисодий ҳолатининг асосий кўрсаткичларини тавсифловчи якуний маълумотлар жисмоний ва юридик шахслар учун очиқдир ҳамда улар оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади ва махсус ваколатли давлат органининг расмий веб-сайтига жойлаштирилади. Аҳолини рўйхатга олишнинг якуний маълумотларидан фойдаланишда мулкий ва маънавий зарар етказишга, фуқароларнинг ҳуқуқлари ҳамда эркинликлари амалга оширилишига тўсқинлик қилишга йўл қўйилмайди.
6-02-2021, 11:47
Вернуться назад