"Ҳалқаро одам савдосига қарши курашиш куни" муносабати билан "Барчаси ўз қўлингда!" тарғибот декадаси бўлиб ўтди.
Ёшлар ўртасида одам савдоси ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ҳамда "Ҳалқаро одам савдосига қарши курашиш куни" муносабати билан "Барчаси ўз қўлингда!" тарғибот декадаси доирасида жорий йилнинг 26 июль куни Боғот тумани Кенгаши томонидан "Биз ёшлар одам савдосига қаршимиз!" шиори остида расмлар танлови ташкил этилди. Танловда жами 22 нафар ёшлар иштирок этиб, юқори натижани қўлга киритган ёшларга туман Кенгашининг фаҳрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.
2-08-2019, 10:29
Вернуться назад