Ҳоким Шавкат Яхшибаев ҳар куни ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласини кунлик иш режасининг 1-йўналиши қилиб қўйган.
Ҳоким Шавкат Яхшибаев ҳар куни ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласини кунлик иш режасининг 1-йўналиши қилиб қўйган. Бугун ҳоким контейнер қуриш орқали 2 та ёшни иш билан таъминлаётган ёшларнинг контейнерларини кўрди, жараённи ўрганди, ёшларнинг мурожаатини ечимига кўмаклашди.Жумладан, «Маънавият» маҳалласидан Юсупов Сирожбек ва унинг турмуш ўртоғи Маҳфуза Хусановалар туман ҳокими Шавкат Яхшибаевнинг «Сектор раҳбарлари ва ёшлар» учрашувида берган тўғри маслаҳатлари сабабли 3 та оиладаги ишсиз ёшлар ишли бўлганини айтдилар ва ташаккурларини билдирдилар. Маҳфуза Хусанова «Ёшлар дафтари» да турган Ҳаётхон Юсуповани ҳам иш билан таъминланганини қувониб гапирди. «Маънавият» маҳалласи ёшлари контейнер қуриш бўйича пешқадамлик қилмоқдалар. Яна бир ёш тадбиркор озиқ-овқат магазини ва кичкина ошхона ташкил қилмоқда. Туман ҳокими ёшлар билан суҳбатлашиб уларга ҳар қандай муаммоларини ечиб беришини билдирди ва ёшларга кучли мотивация берди.
БОҒОТ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ
1-03-2021, 10:25
Вернуться назад