DataLife Engine / СПИКЕРИ ЎРИНБОСАРИ БОҒОТ ТУМАНИДАГИ «ХОРАЗМТЕХ» КЛАСТЕРИ ФАОЛИЯТИ БИЛАН ТАНИШДИ

СПИКЕРИ ЎРИНБОСАРИ БОҒОТ ТУМАНИДАГИ «ХОРАЗМТЕХ» КЛАСТЕРИ ФАОЛИЯТИ БИЛАН ТАНИШДИ

СПИКЕРИ ЎРИНБОСАРИ БОҒОТ ТУМАНИДАГИ «ХОРАЗМТЕХ» КЛАСТЕРИ ФАОЛИЯТИ БИЛАН ТАНИШДИ Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, O’zLiDeP фракцияси раҳбари Актам Хаитов Хоразм вилоятидаги учрашувлари давомида Боғот туманидаги «Хоразмтех» МЧЖ кластери фаолияти билан яқиндан танишди. Мазкур корхона асосан пахта ҳом ашёсини қайта ишлаб ундан ип-калава маҳсулотларини тайёрлаб, чет эл давлатларига экспорт қилади. Бу ерда тумандаги 600 нафарга яқин хотин- қизлар ва ёшлар иш билан таъминланган. Улар орасида «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари»га киритилган фуқаролар ҳам кўпчиликни ташкил этади. Корхона 2019 йилда кластер йўналиши бўйича фаолиятини йўлга қўйди. 11 минг гектарга яқин пахта ерларида етиштирилган ҳосилнинг ҳар бир гектаридан 30 сентенергача ҳосил олинмоқда. Натижада ўтган йилнинг ўзида 12,5 миллион долларлик ип-калава маҳсулотлари Хитой, Россия ва Малайзия каби давлатларга экспорт қилишга эришилган. Спикер ўринбосари корхонадаги ишлаб чиқариш жараёнлари билан танишар эканлар, кластер йўналишида фаолиятни кенгайтириш, тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш ва янги иш ўринларини яратиш бўйича ўз таклиф ва тавсияларини берди. Корхонанинг келгусидаги режалари катта. Ип-калава билан чекланиб қолмай тайёр газлама, тикувчилик ва трикатаж маҳсулотларини ҳам ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ниятидалар.Шунингдек, чигитдан пахта ёғи, совун, чорва учун ем ишлаб чиқариш ва 1000 бош қорамол боқиш учун ферма ташкил қилиш этишни ва янги иш ўринларини яратиб, экспорт ҳажмини ошириш мақсадида ишлар бошлаб юборилган. Ушбу маълумотлар O'zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши ахборот хизматидан олинди. Бугунги кунда кластерлар кўмагида «Аёллар дафтари» да турган хотин-қизларнинг бандлиги таъминланиб, кўплаган хонадонларнинг фаровон яшашига имкониятлар яратилмоқда
8-03-2021, 12:25
Вернуться назад