DataLife Engine / ҲАР КУНЛИК ЎТКАЗИЛАЁТГАН ҚАБУЛ ХАЛҚ РОЗИЛИГИГА ЭРИШИШДА САМАРА БЕРМОҚДА

ҲАР КУНЛИК ЎТКАЗИЛАЁТГАН ҚАБУЛ ХАЛҚ РОЗИЛИГИГА ЭРИШИШДА САМАРА БЕРМОҚДА

ҚАБУЛҲАР КУНЛИК ЎТКАЗИЛАЁТГАН ҚАБУЛ ХАЛҚ РОЗИЛИГИГА ЭРИШИШДА САМАРА БЕРМОҚДА Боғот тумани ҳокими Шавкат Яхшибаев ҳар куни фуқаролар қабулини ўтказиб, қабулга келганларнинг муаммоларини ҳал қилишни бирламчи вазифага айлантирган. Қабулга келган «Оқтепа маҳалласи» да яшовчи М.Саидова ҳамда Манзура Абдуллаева укаси Жасурбек Абдуллаевнинг оғир онкологик касаллик билан касалхонада ётганини, моддий тарафдан ёрдам кераклигини билдирди. Ҳокимнинг туман Молия бўлимига берган топшириғига кўра онкология касалхонасининг йўлланмаси билан муаммога тезкор ечим топилиши назоратга олинди. Энг эътиборлиси, кўтарилаётган ҳар бир масала ҳоким томонидан алоҳида назоратга олиб борилмоқда. Таъкидлаш жоизки, туман ҳокими Шавкат Яхшибаев ҳар куни ҳар битта муаммоси бор фуқарони қабул қилмоқда. Бу эса ўз-ўзидан ҳудудда мурожаатлар камайишига, муаммоларни дарҳол ҳал этилишида ўзининг ижобий самараларини кўрсатмоқда. Қаерда-ки, халқ дарди тингланса, шу ердаги ишларда унум ва барака бўлади. Боғот тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
9-03-2021, 10:25
Вернуться назад