БОҒОТ ТУМАНИ ҲОКИМИ ПРЕЗИДЕНТИМИЗ ТОМОНИДАН ҚАБУЛ ҚИЛИНАЁТГАН ФАРМОН ВА ҚАРОРЛАРНИ ХАЛҚЧИЛ ТИЛДА ХАЛҚҚА ТУШУНТИРДИ
БОҒОТ ТУМАНИ ҲОКИМИ ПРЕЗИДЕНТИМИЗ ТОМОНИДАН ҚАБУЛ ҚИЛИНАЁТГАН ФАРМОН ВА ҚАРОРЛАРНИ ХАЛҚЧИЛ ТИЛДА ХАЛҚҚА ТУШУНТИРДИ
Халқ билан ҳамнафас одимлаётган Боғот тумани ҳокими Шавкат Яхшибаевнинг навбатдаги сайёр қабули ўтказилди.Сайёр қабул 3- сектор ҳудудидаги 14 -сонли мактаб биносида бўлиб ўтди. Қабул аввалида туман ҳокими Президентимиз томонидан қабул қилинаётган Фармон ва Қарорлар ижросининг туманимизда бажарилиши борасида алоҳида тўхталиб ўтди. Шундан сўнг фуқаролар мурожаатлари тингланди. Мурожаатларнинг кўпчилиги иш билан бандлик, кредит ва моддий ёрдам масалалари бўйича бўлди. Сайёр қабулда фуқаролар томонидан қилинган ҳар қандай мурожаатлар юзасидан тегишли мутасадди идора-ташкилот раҳбарларига топшириқлар берилиб, ижроси қаттиқ назоратга олинди.Ўтказилган сайёр қабулда тегишли идора-ташкилот раҳбарлари, масъуллар иштирок этдилар. Мурожаатларнинг ижро механизми доимий равишда шахсан туман ҳокимининг назоратида эканлигини билдириб ўтамиз.Боғот тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.
13-03-2021, 01:30
Вернуться назад