DataLife Engine / БУГУН БАЙРАМ АРАФАСИДА ТУМАНИМИЗДА «БОҒОТ ҚЎҒИРЧОҚ ТЕАТРИ» ЎЗ ФАОЛИЯТИНИ БОШЛАДИ

БУГУН БАЙРАМ АРАФАСИДА ТУМАНИМИЗДА «БОҒОТ ҚЎҒИРЧОҚ ТЕАТРИ» ЎЗ ФАОЛИЯТИНИ БОШЛАДИ

БУГУН БАЙРАМ АРАФАСИДА ТУМАНИМИЗДА «БОҒОТ ҚЎҒИРЧОҚ ТЕАТРИ» ЎЗ ФАОЛИЯТИНИ БОШЛАДИ 2021 йил 20 март куни Боғот туман маданият бўлимига қарашли Маданият марказида 10, 11 сон Оилавий мактабгача таълим ташкилотлари ва 9-сон умумтаълим мактаби билан ҳамкорликда «Ассалом Наврўз» деб номланган тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда 10-11 сон Оилавий мактабгача таълим ташкилотлари болажонлари, 9-сон умумтаълим мактаби ўқувчилари ўзларининг Наврўз байрамига хос куй-қўшиқлари билан иштирок қилдилар. Тадбир давомида Боғот туман маданият маркази қошида ташкил қилинган «Боғот қўғирчоқ театри» жамоаси ҳам болажонлар учун «Дехқон ва бўри» деб номланган спектаклини намойиш қилдилар. Тадбир сўнгида фаол иштирок қилган болажонларга байрам совғалари топширилди.Театр жамоаси ишларига муваффақиятлар тилаймиз. БОҒОТ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ
20-03-2021, 12:55
Вернуться назад