DataLife Engine / «МАЪНАВИЯТ» МАҲАЛЛАСИДА АҚЛ ГИМНАСТИКА ЭГАЛАРИНИНГ МУСОБАҚАСИ БЎЛИБ ЎТДИ

«МАЪНАВИЯТ» МАҲАЛЛАСИДА АҚЛ ГИМНАСТИКА ЭГАЛАРИНИНГ МУСОБАҚАСИ БЎЛИБ ЎТДИ

«МАЪНАВИЯТ» МАҲАЛЛАСИДА АҚЛ ГИМНАСТИКА ЭГАЛАРИНИНГ МУСОБАҚАСИ БЎЛИБ ЎТДИ Бугун 20-март санасида Боғот тумани 4-сектор ҳудуд раҳбари туман ДСИ бошлиги, Жуманиёзов Хушнуд Машарипович ташаббуси билан 47-сон ўрта таълим мактаб шахмат бўлимида "Наврўз" байрами арафасида Шахмат мусобақаси жуда юқори савияда бўлиб ўтди.Open (очиқ) турнир сифатида ўтказилган ушбу мусобақада сектор ҳудудининг фаол ёшлари ғолиблик учун кураш олиб борди. Айтиш жоизки, айнан Боғот тумани 4-сектори нафақат туман ёки вилоятимизда балки бутун воҳада энг илғор шахмат ҳудуди десак муболаға бўлмайди. Катталар Олий лига ўйинлари ғолиби Шахризода Олимбоева, Бир қатор республика миқёсидаги мусобақалар совриндорлари Олимбоев Муҳаммаджон, Олимбоева Хуснида, Раҳимбердиева Рухшона, Қўзиев Миржалол ва Аллаберганов Қурёзбек каби истиқболли ақл гимнастикаси эгалари етишиб чиқмоқда. Шиддатли курашларга бой бўлиб ўтган бахсларда қуйидаги спортчилар ғолиб бўлишди.Олимбоев МуҳаммаджонРаҳимбердиева РухшонаАллаберганов ҚурёзбекҒолиб ва совриндорларни шунингдек, фаол иштирок қилган шахматчиларни Боғот тумани ДСИ бошлиғи Жуманиёзов Хушнуд Машарипович томонидан диплом ва махсус эсдалик совғалари топширилди.Очиқ мусобақа якунида ташкилотчи ва спортчилар билан ушбу турнир анъанавий тарзда ўтказилиши ҳақида келишиб олишди. БОҒОТ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ.
20-03-2021, 02:25
Вернуться назад