DataLife Engine / ЙЎЛИ ОБОДНИНГ - КЎНГЛИ ОБОД

ЙЎЛИ ОБОДНИНГ - КЎНГЛИ ОБОД

Боғот тумани ҳокими Шавкат Яхшибаев ҳар доим фуқаролар қабулини ўтказгандан кейин тизимли равишда мурожаатларнинг ижросини назорат қилади. Боғот тумани «Ғалаба» маҳалласи аҳолиси ички йўлларнинг аҳволи ёмонлигидан туман ҳокими қабулига келиб мурожаат қилган эдилар. Ҳоким туман ЙФУК раҳбарига йўлларга ШПС ташлаш бўйича қатъий топшириқ берган эди.Бугун туман ЙФУК ишчилари ва раҳбари Ж.Тўраев томонидан «Ғалаба» МФЙ ички кўчаларидаги йўлларга ШПС ташлаш топшириқи ижро қилинди. Туман ҳокими ҳар бир соҳа бўйича мурожаатларни кузатиб бориш механизмини жорий қилган. Бу механизм орқали ҳар бир муаммо ўрганилиб, 3кундан 15кунгача бўлган муҳлат ичида мурожаатгўйга зарур жавоб ва амалий ёрдам берилмоқда.
24-04-2021, 03:45
Вернуться назад