DataLife Engine / МУАММО ЕЧИМИГА ЙЎЛ ТОПИШ - ҲАР БИРИМИЗНИНГ МАЖБУРИЯТИМИЗ

МУАММО ЕЧИМИГА ЙЎЛ ТОПИШ - ҲАР БИРИМИЗНИНГ МАЖБУРИЯТИМИЗ

Бугун Боғот тумани ҳокими Шавкат Яхшибаев «Обод қишлоқ» дастури ижроси бўйича масъуллар билан маҳаллаларда бўлиб олиб борилаётган ободонлаштириш ишларини назорат қилди, аҳоли мурожаатларини тинглади. Шунингдек, фуқароларнинг томорқа маданияти, ундан қай даражада унумли фойдаланаётганлиги билан танишиб, маҳалла фуқаролар йиғини ходимларига тегишли топшириқ ва вазифалар белгилаб берилди. Кун давомида аниқланган камчиликлар юзасидан муҳлат белгиланди. Ҳоким сектор раҳбарлари билан ноқонуний қурилмаларга нисбатан чоралар кўрди ҳамда ободонлаштириш ишларидаги «Ғалаба», «Маданият», «Оқ олтин», «Олтинқум», «Маънавият», «Соҳибкор» МФЙ раисларининг замон талабига мос ишлашлари ҳамда маъсулиятни янада ошириш лозимлигини таъкидлади.Маҳаллаларда тизимли иш ташкил этиш масаласи ҳоким ўринбосари-Маҳалла ва оилани қўллаб- қувватлаш бўлими бошлиғи Тохиржон Мирзаевга юклатилди. Маҳаллалар иши танқидий ўрганилмоқда.
1-05-2021, 04:05
Вернуться назад