ФУҚАРОЛАРИМИЗ БИЗДАН РОЗИ БЎЛСА ИШИМИЗ УНУМЛИ ВА АЛБАТТА ТУМАНИМИЗДА ИШЛАР САМАРАЛИ БЎЛАДИ
Айни дамда Боғот тумани ҳокимлиги биносида туман ҳокими Шавкат Яхшибаевнинг фуқаролар билан қабули бўлиб ўтмоқда.Одамларимизнинг розилигига эришиш мақсадида Боғот туманида тизимли ишлар олиб борилмоқда ва фуқаронинг манфаати ҳар нарсадан улуғ деган эзгу ғояни ҳаётга татбиқ этиш учун ҳоким атрофида масъуллар жипслашиб қабуллар давом этмоқда.Боғот тумани ҳокими Шавкат Яхшибаев иштирокида навбатдаги қабулда моддий ёрдам, бандлик, уй-жой масалалари бўйича фуқаролардан келиб тушаётган мурожаатларни ҳал этиш борасида аниқ ва тезкор чоралар кўрилмоқда. Бундан ташқари, субсидия асосида тадбиркорлик қилиш учун мурожаат қилган фуқароларга ҳуқуқий маслаҳатлар берилиб, жойида аризалар қабул қилинмоқда.Туман ҳокимига йўлларни таъмирлаш масаласидаги мурожаати ижобий ҳал этилган Зулайҳо Пинязова маҳалла аёллари номидан ҳокимга самимий миннатдорлик билдирди.
30-04-2021, 05:11
Вернуться назад