DataLife Engine / Мактаблар туман ҳокими томонидан ўрганилмоқда

Мактаблар туман ҳокими томонидан ўрганилмоқда

Боғот тумани ҳокими Шавкат Яхшибаев Қулонқорабоғ қишлоғидаги мактабларда таълим ва тарбия сифатини назорат қилди. Туман ҳокими 24-сон ва 46-сон мактабларда бўлиб ўқувчилар билан суҳбатлашди, уларнинг соғлиғи, хавфсизлиги бўйича барча чораларни таъминлаш ва санитария-гигиена қоидаларига риоя этилиши учун шароитлар яратиш бўйича амалга оширилган ишларни кўздан кечирди ва аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича тавсияларини бериб ўтди. Мактабларда аниқланган камчиликлар юзасидан қатъий топшириқлар берилди.Туман ҳокими томонидан мактаблардаги ёшларга бўлган эътибор ва дарс жараёнлари, ўқувчилар давомати, битирувчиларнинг ОТМларга тайёргарлик жараёнлари танқидий ва таҳлилий ўрганишлар давом этмоқда.
30-04-2021, 05:28
Вернуться назад