DataLife Engine / Боғот тумани болажонлари учун Unicef лойиҳаси доирасида мактабгача таълим ташкилотининг очилиш тадбири бўлиб ўтди.

Боғот тумани болажонлари учун Unicef лойиҳаси доирасида мактабгача таълим ташкилотининг очилиш тадбири бўлиб ўтди.

Боғот тумани болажонлари учун Unicef лойиҳаси доирасида мактабгача таълим ташкилотининг очилиш тадбири бўлиб ўтди. Таълимнинг муқобил ва турли ёшдаги гуруҳларида 25 нафар болаларга 3 соатлик машғулотлар ўтказилди. Ушбу янгиликдан Боғот тумани «Янги қадам» маҳалласи аҳолиси хурсандлигини яширмай ўзларининг миннатдорлигини билдирдилар. Бугун эгизак невараларини ушбу гуруҳларда ўқиётганидан қувониб ва фахрланиб, O‘zLiDeP партияси туман Кенгаши раиси ўринбосари Ражабгул хожи она Саидова барча ташкилотчиларга ташаккурлар билдирди. Тадбирда OАВ вакиллари ва блогерлар учун пресс-тур ўтказилди. Пресс-тур иштирокчилари альтернатив гуруҳлар билан яқиндан танишиб, гуруҳ тарбиячилари билан суҳбатлашдиларТадбирда Боғот тумани ҳокими Шавкат Яхшибаев ва вилоят МТБ бошлиғи И.Ёқубова нутқ сўзлаб, келажагимиз эгаларини тарбиялаш йўлидаги янги инновациялар албатта келажакда юқори самара беришини таъкидлашди. Тадбирда болажонларга совғалар ҳам улашилди.
29-04-2021, 05:38
Вернуться назад