DataLife Engine / МЕДИА-ТУР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

МЕДИА-ТУР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Бугун Боғот туманида «Бешта муҳим ташаббус» доирасида китобхонликни тарғиб қилиш мақсадида Боғот тумани АКМ марказида да туман ҳокими маслаҳатчилари, мутасадди ташкилот раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари, блогерлар ҳамкорлигида медиа- тур ташкил этилди. Боғот тумани АКМда фаолият олиб бораётган ёшларнинг иш жараёнлари, уларга яратиб берилаётган шароитлар билан танишилди. Олий маълумотли библиограф Муборак Сабурова ўзининг касбидан ғурурланишини гапириб, китобхонликни тарғиб қилиш мақсадида туман ҳокими ташаббуси билан 6 та маҳаллада кўчма кутубхоналар ташкил этилганини бугунги кунда китобхонлар учун барча шароитлар етарли эканлигини билдириб ўтди. Медиа - турда қатнашган туман Маънавият бўлими раҳари Санъатбек Ражабов элдошимиз Бекзод Абдиримовнинг «Хоразмийлар изини излаб..» китобидан энг таъсирли лавҳаларни сўзлаб берди. Медиа - турда мактаб ўқувчилари ҳам фаол иштирок этдилар.
27-04-2021, 10:08
Вернуться назад