DataLife Engine / 14 январь - Ватан ҳимоячилари куни

14 январь - Ватан ҳимоячилари куни

Она юрт шаънини, унинг сарҳадларини ор-номусидек асраб-авайлаётган ҳарбий хизматчиларимиз доимо халқимиз эъзозида. Президентимиз ташаббуси билан Қуролли Кучларимиз замон талаблари даражасида такомиллаштирилмоқда. Мамлакатимиз мудофаа сало-ҳиятини мустаҳкамлаш Ўзбекистонни ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегиясининг устувор йўналишларидан бири сифатида белгиланган. Амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар натижасида Қуролли Кучларимиз том маънода жамиятнинг ажралмас қисмига, мамлакатимиз барқарорлиги ва тараққиётининг ишончли кафолатига, ёшлар ва ҳарбий хизматчиларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашнинг муҳим институтига айланиб улгурди.Сўнгги йилларда ҳарбий хизматчилар, уларнинг оила аъзолари ва фахрийларни ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтиришга қаратилган кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилди. Бугунги кунда ҳар бир ўғил-қиз миллий армиямиз сафларида хизмат қилишни ўзларига шараф деб билишмоқда.14 январь - Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан бизнинг ҳарбий қисмимизда ҳам турли маданий-маърифий тадбирлар уюштирилмоқда. Бу тадбирларнинг асосий мақсади ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларга Қуролли Кучларимиз салоҳияти юзасидан тушунтиришлар бериш, фуқароларимизни доимо огоҳликка чорлашдир. Куни кеча ҳарбий қисмимизда очиқ эшиклар куни ўтказилди. Унда тумандаги умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчи ва ўқувчилари, фахрийлар, туман мудофаа ишлари бўлими ходимлари иштирок этишди. Заҳирадаги майор У.Худойберганов бугунги тинч-осойишта кунларнинг қадрига етиш, сарҳадларимиз дахлсизлигини таъминлаш, ёшларни турли ёт оқимлар таъсирига тушиб қолишидан сақлаш мавзусида маъруза қилди. Ҳарбий қисм аскарлари ва ёшлар ўртасида мулоқот бўлиб ўтди.Биз ҳарбийлар халқимизнинг тинч-осойишта ҳаёт кечириши, онажонларимиз ва фарзандларимиз кулгуси доимо жаранглаб туриши учун мардлик ва жасорат намуналарини кўрсатиб, Ватанимиз сарҳадларини мустаҳкам қўриқлашга доимо шаймиз. Даутбой КАИПОВ, ҳарбий хизматчи.
13-01-2020, 01:27
Вернуться назад