DataLife Engine / ТУМАН ҲОКИМИДАН МИННАТДОРМИЗ

ТУМАН ҲОКИМИДАН МИННАТДОРМИЗ

Боғот туманида туман ҳокими Шавкат Яхшибаев томонидан маҳаллалар кесимида хонадонма- хонадон юриб, фуқаролар мурожаатини тинглаб, ўрганиб, ижроси таъминланиб, ижобий ҳал қилиш билан бирга эҳтиёжманд, ногиронлиги бўлган, якка ёлғиз ва боқувчисини йўқотган оилаларга ёрдамлар кўрсатиб, моддий қўллаб - қуватланмоқда. Бугун 27.04.2021 йил куни ҳоким бошчилигидаги ишчи гуруҳ автобус билан «Ўзбекистон» МФЙга кириб борди, шу жойда туман ҳокими автобусдан тушиб, бундан 3 ой олдин ўзи келиб иссиқхона қилдириб берган хонадонга ташриф буюрди. Туман ҳокимини кўриб кўзлари қувончдан порлаган 1- сектор ҳудудидаги «Ўзбекистон» маҳалласида яшовчи «Темир дафтар»га киритилган Фазилат Жуманиёзова беихтиёр қувониб йиғлади. Ҳаёт зарбасига йўлиқиб, ҳар бир кунига шукр қилиб яшаб, , 30 ёшида умр йўлдошидан айрилиб ҳалоллик намунаси бўлиб ҳаёт кечираётган ҳамда турмуш ўртоғига шу иккита қора кўз болаларимизни сизнинг руҳингизни шод қилиб ўзим тарбиялайман деб ваъда берган Фазилат ҳаёт қийинчиликларини ўғли Охунжон билан енгиб келмоқда. Ҳоким ушбу оилада бугун иссиқхонадан илк ҳосилини узганидан, оила иқтисоди кўтарилганини кўриб жудаям хурсанд бўлди. Ҳоким юзидаги табассумдан ишчи гуруҳ ҳам руҳланиб кетди. Фазилатнинг ичимлик суви келмаётганлиги борасида мурожаатини тинглади.Мурожаат ижроси шу кунинг ўзида ижобий ҳал этилди.- Бугун туман ҳокимининг уйимизга келганидан жуда хурсанд бўлдим. Бугун келганларида оқар сув муаммосини айтган эдим бир соат ичида уйимга ҳоким кўмаги билан сув насоси ўрнатиб кетишди, мазза қилиб сув ичяпмиз. Ўғлимга репититор тайинланди, газ балоним тўлдириб берилди, эрталаб, саҳарликда қилган дуоларим бир соат ичида ижобат бўлди. Бунинг учун туман ҳокимига ўз миннатдорчилигимни билдираман. Илоҳим доимо соғ-омон бўлсинлар, -дейди Фазилат Жуманиёзова . Боғот тумани ҳокими томонидан хабар олинаётган ҳар бир фуқаронинг мурожаати ўрганилиб, ижобий ҳал қилинмоқда. Халқимиз давлатимиз раҳбарининг қарор ва фармонларини сидқидилдан бажараётган туман ҳокими Шавкат Яхшибаевдан миннатдор эканликларини самимий сўзлари билан билдирмоқдалар. Ўзим гувоҳ бўлаётган ушбу ҳолатлар мени ҳам янада шижоат билан халққа хизмат қилишга чорлади. Ҳоким томонидан аҳолига берилаётган эътиборни, яхшиликларни, самимий беғараз кўмакларни кўриб, ҳар қандай инсон ибрат олиши табиий. Туман ҳокими қайси маҳаллага бормасин, биринчи навбатда халқ манфаатини кўзлаб тегишли раҳбарларга топшириқ ва вазифалар бериб, ижросини назорат қилмоқда.
27-04-2021, 04:12
Вернуться назад