DataLife Engine / «Маҳаллабай» ишларни тизимли ташкил этишда депутат фаоллиги барчага намуна бўлмоқда

«Маҳаллабай» ишларни тизимли ташкил этишда депутат фаоллиги барчага намуна бўлмоқда

Халқ депутатлари Боғот тумани Кенгаши депутати Бекназар Тожиев «Обод маҳалла» давлат дастурига тушган Боғот туманидаги «Обод» МФЙда аҳоли ўртасида эрталабдан уйларни таъмирлаш, боғу боғчаларга кўчатлар экиш каби долзарб ишларга аҳолини тарғиб қилиб самарали ишларни амалга оширмоқда.Депутат Б.Тожиев фуқаролар билан учрашиб, уйларни таъмирлашда иш бошлаш учун зарур хом ашёга маблағ топишга қийналаётган хонадонлар бўйича туман ҳокими Шавкат Яхшибаевга ахборот бериб, ушбу хонадонларга маблағ ажратишга амалий ёрдам берилишига эришди. Маҳаллада депутат фаоллиги сабабли мурожаатлар сони кескин камайган. Барча депутатлар ўзлари сайланган округ аҳолиси билан ҳар куни мулоқотлар олиб борса ҳамда ҳоким даражасида ечиладиган муаммони вақтида раҳбарга етказиб борса, албатта «Обод» маҳалла депутати эришаётган натижалар кўпайишига ишонамиз.
26-04-2021, 03:58
Вернуться назад