DataLife Engine / НОТУРАР ЖОЙДА ЯШАЁТГАН АЁЛЛАР ТУРАР ЖОЙЛАРГА КЎЧИРИЛДИ

НОТУРАР ЖОЙДА ЯШАЁТГАН АЁЛЛАР ТУРАР ЖОЙЛАРГА КЎЧИРИЛДИ

Бугунги кунда Боғот туманда хотин-қизлар муаммоларини тизимли равишда ҳал қилиш борасида амалга оширилаётган ишларни ўрганиш ҳамда аёллар мурожаатларини тизимли равишда ҳал этиш, уларни ижтимоий қўллаб- қувватлаш бўйича тузилган комиссия аъзолари, ВКУТБ раиси Э. Юсупов, Боғот туманига вилоятдан беркитилган вакил Ш.Сафарбаев, туман ҳокими Ш.Яхшибаевлар нотурар жойларда истиқомат қилиб турган аёлларни ижара асосида турар жойларга кўчириш ҳолатини ўргандилар.Аёлларга берилаётган эътибордан мамнун бўлган хотин-қизлар туман ҳокимига миннатдорлик билдирдилар. Ҳоким ишсиз, ижтимоий ҳимояга муҳтож ҳар бир хотин-қизнинг бандлигини таъминлаш, кредит ажратиш бўйича МФЙ раисларининг қисқача ахборотларини тинглади. Масъулларга белгиланган вазифалар ижросининг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш бўйича кўрсатмалар берилиб, келгусида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар белгилаб олинди.  
26-04-2021, 04:06
Вернуться назад