DataLife Engine / «ҲОКИМ БИЛАН БИР КУН» ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДА ТАРИХ ҲАҚИҚАТЛАРИ

«ҲОКИМ БИЛАН БИР КУН» ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДА ТАРИХ ҲАҚИҚАТЛАРИ

Боғот туманидаги машҳур тарихий сайёҳлик комплекси саналган Қалажиқ қалъаси милоддан аввалги IV-асрга оид эртакнома қалъадир. Умумий майдони 6 га бўлган бу тарихий масканни янада обод ва кўркам қилиш ҳамда маҳаллий ва хорижий сайёҳлар учун табаррук гўшага айлантириш, туризмни ривожлантириш ишлари жадаллашиб кетган. Бугун туризмни ривожлантириш мақсадида меҳнат қилаётган ёш тадбиркорлар Г.Отажонова ҳамда Отабек акаларнинг қалъада якунига етказаётган қурилиш ишларини кўриш мақсадида ёшлар қалъада бўлдилар. Тадбиркорлар хориж сафарларида ўрганганларини амалиётга тадбиқ қилиб катта сайёҳлик мажмуасини ишга туширмоқда.Бугун ёшлар мазмунли ҳордиқ чиқаришди ва «Қалажиққалъа»сида археологик қазишмалар давом этаётганига ҳам гувоҳ бўлдилар. Бир сўз билан айтганда «Боғот гавҳари» бўлган Қалажиққалъада ёшлар бўш вақтини мазмунли ўтказганликларидан мамнун бўлдилар.
24-04-2021, 04:42
Вернуться назад