DataLife Engine / «ХАЛҚНИ РОЗИ ҚИЛИШ - ЭЗГУ НИЯТИМИЗ»

«ХАЛҚНИ РОЗИ ҚИЛИШ - ЭЗГУ НИЯТИМИЗ»

Боғот тумани ҳокими Шавкат Яхшибаев «Обод маҳалла» дастури бўйича масъуллар билан маҳаллалар кесимида хонадонма- хонадон юриб, эҳтиёжманд, ногиронлиги бўлган, якка ёлғиз ва боқувчисини йўқотган оилаларнинг ҳолидан хабар олиб, уларни моддий қўллаб- қуватламоқда. «Обод» МФЙда туман Кенгаши депутати Б.Тожиевнинг таклифига кўра 18та таъмирлашга имкони йўқ хонадон эгаларининг уйи таъмирланмоқда.Жумладан, бугун туман ҳокими Шавкат Яхшибаев «Обод» маҳалласининг Муборак кўчасида яшовчи Қадамбой Бобожоновнинг оиласи ҳолидан хабар олди ва уйини тўлиқ таъмирлаб бериш учун ҳомий ажратди. «Ҳоким отам уйимизни чиройли қилиб таъмирлаб бермоқчилар, Энди бизларнинг уй ҳам дугоналаримнинг уйидай чиройли бўлади, ҳоким отамга раҳмат айтаман. Соғ-омон бўлсинлар» дейди Қадамбой аканинг қизи. Туман ҳокими дастур доирасида режаларини пухта ўйланиб, тизимли йўл тутиб, ҳар бир масъулга топширилган ишнинг бажарилиш жараёнини ўзининг назоратига олган.
24-04-2021, 04:45
Вернуться назад