DataLife Engine / БОҒОТ ТУМАНИДА ЁШЛАР БАНДЛИГИ МАСАЛАСИДА МЕДИА-ТУР ЎТКАЗИЛДИ

БОҒОТ ТУМАНИДА ЁШЛАР БАНДЛИГИ МАСАЛАСИДА МЕДИА-ТУР ЎТКАЗИЛДИ

2021 йил 24 апрель куни Боғот тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати томонидан медиа- режага асосан, «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларнинг бандлигини таъминлаш ва уларга яратилган шароитлар билан танишиш мақсадида медиа - тур ташкил этилди.Медиа - турда ОАВ вакиллари, «Ҳоким билан бир кун» лойиҳаси иштирокчилари бўлган ёш тадбиркорлар, мактабларнинг 11- синф битирувчилари қатнашди. Боғот тумани ҳокими Шавкат Яхшибаев бугун ёшлар билан кун давомида бирга бўлди. Медиа-турда Ўзбекистон «Ёшлар» телеканали мухбири С.Ражабова, журналистлар ва блогерлар фаол иштирок этдилар. Медиа-тур «Ёшлар» канали учун тасвирга ҳам олинди. Медиа-тур иштирокчилари иссиқхоналарда помидор, бодринг, қулупнай етиштириш, уларни парваришлаш жараёнларини бевосита кўрдилар, ёшларни соҳага оид маълумотлар билан «Реал агрохаус» иссиқхонаси агрономи У.Ражабов таништириб борди.
24-04-2021, 04:46
Вернуться назад