DataLife Engine / МАКТАБ ЎҚУВЧИЛАРИНИНГ ТУМАН ИИБ БИНОСИГА ТАШРИФИ

МАКТАБ ЎҚУВЧИЛАРИНИНГ ТУМАН ИИБ БИНОСИГА ТАШРИФИ

Боғот туманида жойлашган 36- сон умумий ўрта таълим мактабининг 11-синф ўқувчилари ИИБга ташриф буюришди.Мактаб ўқувчилари туман ички ишлар бўлими масъул ходимлари томонидан кутиб олинди. Дастлаб, уларга юртимиз тинчлиги, халқимиз осойишталигини таъминлаш йўлида мардларча ҳалок бўлган ички ишлар органлари ходимлари қаҳрамонликлари, жасорати ҳақида сўзлаб берилди. Шундан сўнг, ўқувчилар туман ИИБда ташкил қилинган спорт залига таклиф этилдилар. Ўқувчи йигитлар милиция формасини ҳавас билан кийиб кўришди. Ажабмас, уларнинг ҳам кўнглидан ИИБ ходими бўлиш нияти ўтган бўлса, ИИБ ходимлари келажакда ёшларнинг ўз ўрнини топиб олишларига муваффақиятлар тилаб самимий хайрлашдилар ва эсталикка расмларга тушдилар.  
23-04-2021, 05:11
Вернуться назад