DataLife Engine / БОҒОТ ТУМАНИ АҲОЛИСИ УЧУН ГЎШТ ВА СУТ МАҲСУЛОТЛАРИ ЕТИШТИРАДИГАН ЯНГИ ФЕРМА ИШГА ТУШДИ

БОҒОТ ТУМАНИ АҲОЛИСИ УЧУН ГЎШТ ВА СУТ МАҲСУЛОТЛАРИ ЕТИШТИРАДИГАН ЯНГИ ФЕРМА ИШГА ТУШДИ

Боғот тумани ҳокими Шавкат Яхшибаев аҳолининг озиқ- овқат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида тадбиркорлар билан биргаликда янги режаларни амалга оширмоқда. Туманимиздаги «Нурафшон» маҳалласида «Ражаббой бобо наслли чорваси» фермери ўз фаолиятини бошлади. 400 та қорамолга мўлжалланган ферма биноси тадбиркор «Боғот омад томорқа» МЧЖ раҳбари Баҳромбой Матёқубов томонидан ўз маблағлари ҳисобидан қуриб битказилди. Бугунги кунда Украина Республикасидан наслли қорамолларни олиб келиш бўйича 600 минг АҚШ доллари миқдоридаги шартномалар имзоланган бўлиб, куни кеча 1- босқичдаги 72 минг АҚШ долларилик 33 дона қорамоллар фермага олиб келинди. Туман ҳокимига иш юритувчи Ражаббой Матёқубов «Фермага «Аёллар дафтари»даги 5 нафар аёлларни ишга олганмиз, кейинги босқичда 15 нафар ёшларни ишга оламиз ҳамда халқимизга арзон гўшт ва сут маҳсулотларини етказиб берамиз», дея маълумот берди.
23-04-2021, 05:21
Вернуться назад