DataLife Engine / САВОБ ОЙИДА ЎКСИК КЎНГИЛЛАР БЕҲАД ХУРСАНД БЎЛИШДИ

САВОБ ОЙИДА ЎКСИК КЎНГИЛЛАР БЕҲАД ХУРСАНД БЎЛИШДИ

Боғот тумани ҳокими Шавкат Яхшибаевнинг маҳаллалар кесимида хонадонма- хонадон юриб, фуқаролар мурожаатини тинглаб, ўрганиб, ижросини таъминланиб, ижобий ҳал қилиш билан бирга эҳтиёжманд, ногирон, якка ёлғизлар, фахрий нуронийлар, боқувчисини йўқотган чин етим, ярим етим болажонлар ҳолидан хабар олиш тадбирлари давом этмоқда.Ўтган ҳафтанинг пайшанба кунида ҳоким «Ўзбекистон» маҳалласида яшовчи «Темир дафтар»да киритилган Ф.Жуманиёзованинг хонадонига бориб, савобли ойда уйини таъмирлаб беришини билдирган эди. Мана бугун Фазилатнинг уйи чиройли таъмирдан чиқди. Туман ҳокими топшириғи билан ободонлаштириш бўлими бошлиғи О.Авезов савобли ишни якунлади. Фазилат билан суҳбатлашганимизда, «Ҳоким буванинг қилаётган савобли ишларини кўриб, кўзларимдан ёш қуйилиб келаверади. Ҳоким бува сира тиним билмасдан эл-элатимизни қайғуряптилар, Президентимга, ҳокимимизга раҳмат илоҳим соғ бўлгайлар», дея гўзал дуолар қилди.  
3-05-2021, 05:30
Вернуться назад