DataLife Engine / «МАҲАЛЛАБАЙ» МУЛОҚОТЛАР САМАРАСИ

«МАҲАЛЛАБАЙ» МУЛОҚОТЛАР САМАРАСИ

Боғот тумани ҳокими Шавкат Яхшибаев маҳаллаларда, кўчаларда хонадонма - хонадон пиёда юриб ҳар бир хонадон эгаси билан ободонлаштириш, уйларни фасадларини бўяш, ҳар бир уйнинг олдига райҳон гулларини экиш билан Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллигини муносиб кутиб олиш тўғрисида фуқаролар билан самимий суҳбатлашди.Ҳоким ҳар бир оилага борганида «Аёллар дафтари»га ва «Ёшлар дафтари»га киритилганлар билан алоҳида суҳбатлашиб, уй жойининг таъмирланишига ҳам ёрдам бермоқда. «Ёшлар дафтари»га киритилган «Ортиқ Отажонов» маҳалласидан Шахзод Абдуллаев ўзи уста йигит, унга ҳам уйларни таъмирлаш учун зарур 15 қоп шпаклёвка, 5 қоп цемент, 30кг рангли бўёқлар олиб берилди. Ш.Абдуллаев ҳам бундай эътибордан руҳланиб сидқидилдан меҳнат қилишга бел боғлаганини билдирди.  
4-05-2021, 05:33
Вернуться назад