DataLife Engine / БОҒОТДА ОММАВИЙ ҚАБУЛ ЎТКАЗИЛДИ

БОҒОТДА ОММАВИЙ ҚАБУЛ ЎТКАЗИЛДИ

 Президентнинг Фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва мурожаатлар билан ишлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси 1-ўринбосари Бахтиёр Исломов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳи Боғот туманида оммавий қабул ўтказди.     Оммавий қабул давомида Боғот тумани ҳокими Шавкат Яхшибаев туман доирасидаги барча мурожааатларни ўзига қайд этиб олди ва ҳар бир мурожаатчи билан яна алоҳида суҳбатлашди. Масъулларга ҳар бир саволга жавоб топиш ва мурожаатнинг ижросини амалга ошириш учун уч кун муҳлат берди.     Туман ҳокими раҳбарлигида туман доирасида ечиладиган муаммолар ва мурожаатларга ечим топиш ҳамда халқни рози қилиш мақсадида тизимли ишлар давом этмоқда.
22-05-2021, 06:30
Вернуться назад