DataLife Engine / БОҒОТЛИКЛАР ДИҚҚАТИГА!

БОҒОТЛИКЛАР ДИҚҚАТИГА!

Боғот тумани ҳокимлиги, Ёшлар ишлари агентлиги Боғот тумани бўлими, Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи Боғот тумани Кенгаши билан ҳамкорликда яқинлашиб келаётган 30 июнь Ёшлар куни муносабати билан катта концертга таклиф этамиз. Ёшлар ойлигининг якунловчи ҳисобот гала- концерти 29 июнь соат 19:30 да Боғот тумани Амфитеатрида бўлиб ўтади. Дастуримизда Ўзбекистон Халқ артистлари ака-ука Эшчановлар, Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган артист хонанда Махсет Утемуратов, хоразмлик хушовоз хонанда Наврўз Собиров, актёрлар Севара Ҳамроқулова, Қобил Умиров, шоир Зикрилла Неъмат, Дилшод Ражаб, эстрада хонандаси Равшан Матниёзовлар билан биргаликда байрам тантаналарида биз билан бўлинг! Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик! шиори остидаги Ёшлар ойлигида фаол иштирок этиб ғолибликни қўлга киритган ёшлар муносиб тақдирланади! Концерт дастуримизга ташриф буюринг! Тел: 62-31-52-817 БОҒОТ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ
29-06-2021, 10:30
Вернуться назад