DataLife Engine / Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги билан бутун Боғот аҳлини табриклаб…

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги билан бутун Боғот аҳлини табриклаб…

БОҒОТИМ Ҳур диёр бағри аро боғу бўстон – Боғотим,Тарифи, мадҳи ажиб шеъру достон – Боғотим!Сен азал уста деҳқон ўлкаси, топдинг қадр,Ризқи мўл, юзи ёруғ, кўкси осмон – Боғотим! Қалъажиқ кўҳналиги минг асрдан нарида,Тўш урар кўллар ёниқ Қорақумнинг бағрида,Меҳнату заҳмат изи бордир унинг яғрида,Кечаю кундуз экан хўп Нурафшон – Боғотим! Қаҳрамонлик шавқида ҳар ўғлинг ичгай қасам,Ҳам Машариф, Шарифбой мадҳида бир сўз десам,Ҳақпарастлик илмида устоддур Рўзим Ҳасан,Эзгулик мактабида илму ирфон – Боғотим! Мустақил диёр аро сен ҳам гул-чаманимсан,Орзулар сари елган бир байир, саманимсан,Ҳақ иноят айлаган манимсан, бир манимсан, Бебаҳо мулким ўзинг, тахтиравон – Боғотим! Сарбаланд бўлган азал шавкатинг-шонинг ўзи,Қиссаю ғазал битиб ўтди ўғлинг Рабғузий,Олам аро янграгай Эрпўлатнинг чин сўзи,Муштипар, онажоним, азиз макон – Боғотим! Эрпўлат БАХТ  
29-06-2021, 07:14
Вернуться назад