DataLife Engine / Халқ депутатлари Боғот тумани Кенгашининг олтмиш тўққизинчи сессияси тўғрисида А Х Б О Р О Т

Халқ депутатлари Боғот тумани Кенгашининг олтмиш тўққизинчи сессияси тўғрисида А Х Б О Р О Т

Сессия ишини халқ депутатлари Боғот тумани Кенгаши раиси, туман ҳокими О.Холбоев бошқарди. Сессияда "Боғот тумани ма-ҳаллий бюджетининг 2020 йилги асосий параметрлари тўғрисида"ги масала кўриб чиқилди. Бу юзадан туман ҳокимлиги молия бўлими мудири Ж.Рўзметовнинг маъ-рузаси тингланди. Кун тартибидаги масала атрофлича муҳокама этилиб, тегишлича қарор қабул қилинди. Унга кўра халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгашининг 2019 йил 16 декабрдаги "2020 йил учун Хоразм вилояти маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ, 2020 йилги Боғот тумани маҳаллий бюджетига вилоят бюджетидан ажратиладиган тартибга солувчи бюджетлараро трансферт 51,7 миллиард сўм миқдорида тасдиқланганлиги маълумот учун қабул қилинди.
13-01-2020, 01:50
Вернуться назад