DataLife Engine / ҲОКИМ ҚАБУЛИДАН СЎНГ: МУРОЖААТ ҲАЛ ЭТИЛДИ

ҲОКИМ ҚАБУЛИДАН СЎНГ: МУРОЖААТ ҲАЛ ЭТИЛДИ

ҲОКИМ ҚАБУЛИДАН СЎНГ: МУРОЖААТ ҲАЛ ЭТИЛДИ Боғот тумани ҳокими Шавкат Яхшибаев «Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халққа хизмат қилиши керак» деган давлатимиз раҳбарининг сўзларига муносиб равишда халқ дардини тинглаб, фуқароларга амалий ёрдамлар бериб келмоқда. «Мурожаатим тезда ҳал этилади деб ўйламаган эдим, тўғриси хурсандчилигимнинг чегараси йўқ», дейди «Ортиқ Отажонов» МФЙда яшовчи «Ёшлар дафтари»да турган Муҳайё Рахимова. «Боғот тумани ҳокимининг қабулига бориб пишириқчилик билан шуғулланишим учун контейнер ва кредит олиб беришда амалий ёрдам сўрадим. Ҳоким ёрдами билан 33 млн. кредит олдим ва ишимни бошладим. Тадбиркорни бу қадар қўллаб- қувватланишини кўриб қувониб иш бошладим, тадбиркорлигимни кенгайтираман, ҳунарли одам хўр бўлмас ва изланган имкон топар дейишгани рост экан», дейди М.РахимоваБиз Муҳайёнинг таассуротлари билан қизиқар эканмиз, берилаётган имкониятдан самарали фойдаланаётган хотин-қизларимиз кўплигидан қувондик.БОҒОТ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ
30-06-2021, 01:58
Вернуться назад