DataLife Engine / БОҒОТЛИКЛАР ВА ТУПРОҚҚАЛЪАЛИКЛАР АЛИОВУЛГА ҚЎШ ҚАНОТ БЎЛМОҚДАЛАР!

БОҒОТЛИКЛАР ВА ТУПРОҚҚАЛЪАЛИКЛАР АЛИОВУЛГА ҚЎШ ҚАНОТ БЎЛМОҚДАЛАР!

БОҒОТЛИКЛАР ВА ТУПРОҚҚАЛЪАЛИКЛАР АЛИОВУЛГА ҚЎШ ҚАНОТ БЎЛМОҚДАЛАР! Ўзбекистон Экологик партияси томонидан Мўйноқ туманининг “АЛИОВУЛ” қишлоғини обод қилиш мақсадида жорий йилнинг 15-16 июнь кунлари ушбу ҳудудда тадбир уюштирилиб, қурилишларнинг биринчи ғишти қўйилганди. Тадбирда Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши Ижроия Қўмитаси раиси Н.Обломуродов, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Мўйноқ тумани ҳокимлиги, Қорақалпоғистонлик ва Хоразмлик табиатсеварлар иштирок қилдилар. Орадан 10 кун ўтиб, Ўзбекистон Экологик партияси Боғот ва Тупроққалъа туманлари Кенгашлари мамлакатда биринчи бўлиб “АЛИОВУЛНИНГ ОБОДЛИГИГА ҚЎШ ҚАНОТМИЗ” шиори остида ташаббус билан чиқилди. 26 июнь куни кечаси соат 22 ларда тадбир ташкилотчилари “Алиовул” қишлоғига етиб бордик. Табиатнинг мўъжизасини қарангки, Мўйноқ шаҳри йўлидан “Алиовул” қишлоғи йўлига ўтганда ўта кучли сел ёғиб машинанинг ойна тозалигичи улгурмасдан тўхтаб туришга мажбур бўлдик. Ниҳоят, ярим соатлардан кейин сел қуйиши пасайиб қишлоқдаги Янгибой шофёр хонадонига кириб бордик. Эрта тонгда туриб, режалаштирилган ишларни бошлаб юбордик. Тушликда қарийиб 250 кишига Экологик партиянинг фаоли, Найманлик табиатсевар ошпаз Шавкат ака Сотимов томонидан Хоразмча ош дамланиб тортиқ қилинди. Ўзбекистон Экологик партияси Боғот туман Кенгаши раиси, туман Кенгаши депутати У.Ибраҳимов ва Тупроққалъа туман Кенгаши раиси Р.Рўзметов лар томонидан умумхалқ ишига туҳфа сифатида келтирилган озиқ-овқат маҳсулотлари, китоблар ва қўлланмалар марказий штабга топширилди. Шундан кейин, Ўзбекистон Экологик партияси Боғот тумани Кенгаши қошида ташкил қилинган “ОРОЛ” ашула ва рақс дастаси тадбир иштирокчилари учун тайёрланган икки соатлик мусиқий дастурини намойиш қилдилар. Мусиқий дастурдан олам-олам қувончларга тўлган тадбир иштирокчилари ҳар бир чиқишни давомли қарсаклар билан аъло кайфиятда қабул қилиб, оромбахш куй ва қўшиқлар рақсларга уланиб кетди. Мамлакатимизнинг барча вилоятларини улуғлаб Улуғбек Ибраҳимов томонидан ижро этилган қўшиққа барча иштирокчилар жўр овоз бўлишгани даврага ўзгача файз киритди. Устоз санъаткор Йўлдош ака Тожиев томонидан ижро қилинган насиҳат қўшиқлар ва мафтункор сурнай наволари давомли қарсаклар ва рақслар билан давом этди. Эсдалик учун суратларга тушилди. Тадбир давомида Мўйноқнинг диққатга сазовор жойларга саёҳат қилдик. Айниқса, Ҳаким ота-Сулаймон Бақирғоний бобо мажмуасининг энг замонавий типдаги қурилиш ва бунёдкорлик ишларини ўз кўзларимиз билан кўриб, Юртимизнинг тинчлигига, Давлатимиз раҳбари томонидан олиб борилаётган ишларнинг улуғлигига шукроналар қилдик. Ўтган авлодларимиз ҳақига Қуръон тиловат қилдик. Тадбир таассуротлари қалбимизда бир умрга муҳрланиб қолди. Ўзбекистон Экологик партияси Тупроққалъа туман Кенгаши раиси Р. Рўзметов
30-06-2021, 03:47
Вернуться назад