DataLife Engine / ОБОД УЙЛАР - ОБОД МАСКАНЛАР

ОБОД УЙЛАР - ОБОД МАСКАНЛАР

#Обод_маҳалла_дастури_амалда ОБОД УЙЛАР - ОБОД МАСКАНЛАР Боғот тумани ҳокими Шавкат Яхшибаев ҳамда туман прокурори Алишер Рузметовлар Миришкор қишлоғидаги «Ортиқ Отажонов» маҳалласида бўлиб, маҳаллада олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишдилар.Дастлаб сектор раҳбарлари туман ҳокими бошчилигида маҳалладаги мавжуд кўчаларда олиб борилаётган ишларни кўздан кечирдилар. Маҳалла аҳолиси билан ҳам учрашиб, суҳбатлашиб, фикрларини тингладилар. Шундан сўнг туман ҳокими Шавкат Яхшибаев «Обод маҳалла» дастурига киритилган маҳаллаларга ободонлаштириш ишлари бўйича беркитилган масъул тегишли мутасадди идора- ташкилот раҳбарларига бажарилиши лозим бўлган вазифаларни белгилаб берди. «Обод маҳалла» дастури доирасидаги ишлар туман ҳокими ва секторларнинг раҳбарлари бошчилигида давом этмоқда. Мустақиллигимизнинг 30 йиллигига муносиб совғалар билан бориш ҳар бир боғотликнинг қалбидан жой олган, десак муболаға бўлмайди. Боғот тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
30-06-2021, 03:48
Вернуться назад