DataLife Engine / «ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФУҚАРОЛИГИГА ОИД МАСАЛАЛАРНИ КЎРИБ ЧИҚИШНИНГ ЯНГИЛАНГАН ТАРТИБИНИ БЕЛГИЛАШ ТЎҒРИСИДА»ГИ ПРЕЗИДЕНТ ФАРМОНИНИНГ МАЗМУН- МОҲИЯТИ ВА АҲАМИЯТИ ҲАҚИДА

«ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФУҚАРОЛИГИГА ОИД МАСАЛАЛАРНИ КЎРИБ ЧИҚИШНИНГ ЯНГИЛАНГАН ТАРТИБИНИ БЕЛГИЛАШ ТЎҒРИСИДА»ГИ ПРЕЗИДЕНТ ФАРМОНИНИНГ МАЗМУН- МОҲИЯТИ ВА АҲАМИЯТИ ҲАҚИДА

«ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФУҚАРОЛИГИГА ОИД МАСАЛАЛАРНИ КЎРИБ ЧИҚИШНИНГ ЯНГИЛАНГАН ТАРТИБИНИ БЕЛГИЛАШ ТЎҒРИСИДА»ГИ ПРЕЗИДЕНТ ФАРМОНИНИНГ МАЗМУН- МОҲИЯТИ ВА АҲАМИЯТИ ҲАҚИДА Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига оид масалаларни кўриб чиқишнинг янгиланган тартибини белгилаш тўғрисидаги Фармони билан Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг конституциявий ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилиш, фуқаролик масалаларини кўриб чиқишда илғор ахборот- коммуникация технологияларини кенг жорий этиш, ватандошларимизни мамлакатимизда олиб борилаётган ижтимоий- иқтисодий ва сиёсий ислоҳотларни қўллаб- қувватлаш жараёнига фаол жалб этиш учун қўшимча шарт- шароитлар яратилади. Ушбу Фармон асосида Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги масалаларини кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги низоми тасдиқланиб, Низомда Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги масалалари юзасидан илтимосномалар, аризалар ва уларга илова қилинадиган ҳужжатларни қабул қилиш, кўриб чиқиш ҳамда қарор қабул қилиш тартиби белгиланган. Бунда асосан, Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига умумий тартибда қабул қилиш, Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига соддалаштирилган тартибда қабул қилиш, Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига алоҳида тартибда қабул қилиш, Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигини тиклаш, Фуқаролиги бўлмаган шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигини тан олиш, Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигидан чиқиш, Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигини йўқотиш асослари ва расмийлаштириш, Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига мансубликни аниқлаш, Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига мансуб эмаслик ҳақидаги маълумотномаларни беришга оид материалларни кўриб чиқиш, Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги масалаларига оид қарорларни ижро этиш ва Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжатлар бўйича ишлаш тартиблари белгилаб қўйилган. Хулоса қилиб айтгандa, ушбу соҳада амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг барчаси фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилишга ва мамлакатимизда олиб борилаётган ижтимоий- иқтисодий ва сиёсий ислоҳотларни қўллаб- қувватлаш жараёнида фаол иштирок этишида кенг йўл очиб беради. Боғот туманлараро иқтисодий суди судья ёрдамчиси Ж.Б.Йўлдашев  
30-06-2021, 03:49
Вернуться назад