DataLife Engine / ТУМАН ҲОКИМИ МАҲАЛЛАЛАРГА БОРИБ АҲОЛИ БИЛАН УЧРАШДИ

ТУМАН ҲОКИМИ МАҲАЛЛАЛАРГА БОРИБ АҲОЛИ БИЛАН УЧРАШДИ

ТУМАН ҲОКИМИ МАҲАЛЛАЛАРГА БОРИБ АҲОЛИ БИЛАН УЧРАШДИТуманимизда ҳоким Шавкат Яхшибаев бошчилигида аҳоли муаммолари ўрганилиб, ижобий ҳал қилиш ишлари давом этмоқда. Айниқса, кам таъминланган ва ночор яшаётган оилаларга ҳайрия ёрдамлари кўрсатилмоқда. Туман ҳокими «Қалажиққалъа» маҳалласида истиқомат қилаётган, ногирон фарзандни тарбиялаётган 1984 йилда туғилган Севара Йўлдошеванинг ҳолидан хабар олди.-Мен «Аёллар дафтари»да тураман, битта фарзандим ногирон. Туман ҳокими оиламизга кўп ёрдамлар берган, катта қизимнинг даволанишида, уйимни таъмирланишида шахсан ўзлари ёрдам бермоқдалар. Ҳокимимизга бундай эътибори, ғамхўрлиги учун миннатдорчилигимни билдираман,-дейди Севара Йўлдошева.Ёрдамга муҳтожларнинг кўнглини ва дуосини олиш, обод бўлиб бораётган туманимизда ҳеч ким меҳр- мурувватдан четда қолмаслигини таъминлашда бош бўлаётган ҳоким халқ меҳрини қозонмоқда. Ҳокимнинг МФЙ раислари билан маҳаллаларга бориб аҳоли билан учрашувлари давом этмоқда. Боғот тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.
30-06-2021, 05:18
Вернуться назад