DataLife Engine / БОҒОТЛИК ЁШ СПОРТЧИЛАРНИНГ ЯНА БИР ЮТУҒИ

БОҒОТЛИК ЁШ СПОРТЧИЛАРНИНГ ЯНА БИР ЮТУҒИ

БОҒОТЛИК ЁШ СПОРТЧИЛАРНИНГ ЯНА БИР ЮТУҒИЖорий йилнинг 29 июнь куни Боғот туманида «Янги Ўзбекистон ёшлари,бирлашайлик!» шиори остида спортнинг Таэквондо ВТ спорт тури бўйича вилоят биринчилиги бўлиб ўтди. Ушбу мусобақада Боғот туман БЎСМ шуғулланувчилари 14 та олтин, 10 та кумуш, 4 та бронза медалларини қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгаллашди. Боғот тумани ҳокими Шавкат Яхшибаевнинг спортга бўлган доимий эътибори ҳамда Болалар- ўсмирлар спорт мактаби директори Э. Жманиёзов билан тумандаги барча спортчиларга имкон қадар яратиб бераётган шароитлари натижасида эришилаётган муваффақиятлар сони кундан кунга кўпаймоқда. Боғотлик таэквондочилар нафақат вилоятда балки республикда хам яхши натижаларга эришиб келмоқдалар. Боғотлик таэквондочиларнинг спорт мусобақаларида юқори натижаларга эришишларида тренер О.Абдурахимовнинг талабчанлиги шогирдларига мотивация бераётганидан кундан кунга ютуқлар ҳам кўпаймоқда.
1-07-2021, 11:12
Вернуться назад