DataLife Engine / МУРОЖААТ ОРТИДА ИНСОН ТАҚДИРИ

МУРОЖААТ ОРТИДА ИНСОН ТАҚДИРИ

МУРОЖААТ ОРТИДА ИНСОН ТАҚДИРИ Боғот тумани “Қипчоқ” маҳалласида яшовчи фуқаро Махмудова Чамангулнинг қайнотаси ва ўзлари бир уйда алоҳида яшашларини, лекин уйи газ тармоғидан ажратилганлиги сабабли 1 дона газ балон билан таъминланганлигини, хўжалиги алоҳида бўлганлиги сабабли яна қўшимча газ балони билан таъминлашда амалий ёрдам беришни сўраб қилган мурожаати кўриб чиқилди.Мурожаат юзасидан берилган топшириқ ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 10.08.2018 йилдаги “Аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларига кундалик ҳаётда фойдаланиш учун суюлтирилган углеводород газини етказиб бериш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги 646-сон Қарорига асосан “Боғоттумангаз” газ таъминоти бўлими томонидан Ч.Махмудованинг яшаш хонадонига суюлтирилган углеводород газини сақлаш, ташиш ва ундан фойдаланиш учун мўлжалланган маиший газ балони ажратиб берилиши таъминланди. Боғот тумани Адлия бўлими бошлиғи Я.Болтаев
1-07-2021, 11:17
Вернуться назад