DataLife Engine / СПОРТНИНГ ШАХМАТ ТУРИДАН ВИЛОЯТ БИРИНЧИЛИГИ МУСОБАҚАСИ БЎЛИБ ЎТДИ

СПОРТНИНГ ШАХМАТ ТУРИДАН ВИЛОЯТ БИРИНЧИЛИГИ МУСОБАҚАСИ БЎЛИБ ЎТДИ

СПОРТНИНГ ШАХМАТ ТУРИДАН ВИЛОЯТ БИРИНЧИЛИГИ МУСОБАҚАСИ БЎЛИБ ЎТДИ Бугун, 2 июль куни Урганч шаҳридаги 11-сонли умумий ўрта таълим мактабида Ўзбекистон “Ёшлик” жисмоний тарбия ва спорт жамияти Хоразм вилояти минтақавий бўлими томонидан 26 июнь – “Халқаро гиёҳвандликка қарши кураш” муносабати билан умумтаълим мактабларининг (ўсмир ва қизлар) ўртасида спортнинг шахмат туридан вилоят биринчилиги мусобақаси бўлиб ўтди.Ўқувчилар шахмат бўйича ёш тоифасида ўзаро беллашдилар. Боғот, Шовот тумани ва Урганч шаҳар жамоалари мусобақада фаол иштирок этиб, фахрли ўринларни эгалладилар.Ғолиб деб топилган ўқувчилар Ўзбекистон “Ёшлик” жисмоний тарбия ва спорт жамияти Хоразм вилояти минтақавий бўлими томонидан диплом ва эсталик совғалари билан тақдирландилар.
3-07-2021, 11:21
Вернуться назад