DataLife Engine / Асаджон Ходжаев хоразмлик блогерлар билан учрашди

Асаджон Ходжаев хоразмлик блогерлар билан учрашди

Хоразмлик блогерлар билан учрашувимизда вилоят ижтимоий-сиёсий ҳаётида рўй бераётган воқеаларнинг ёритилишида тезкорлик, холислик ва қонунийлик масалалари ҳақида фикрлашдик. Учрашувда блогерлар ҳамда матбуот котиблари ўртасидаги ҳамкорлик масаласини алоҳида муҳокама қилдик. Чунки ҳудудларда аҳоли блогерларга турли масалалар юзасидан мурожаат қилишганда иккинчи томонни эшитиш жуда муҳим. Суҳбат давомида ҳудуддаги блогерларни қўллаб-қувватлаш, хилма-хил, қизиқарли ва фойдали контентларни кўпайтириш чоралари муҳокама қилинди, ахборот соҳасидаги қонунчиликни янада такомиллаштириш бўйича таклифлар билдирилди.
3-07-2021, 11:25
Вернуться назад