Ижтимоий тармоқларда «Хоразм вилояти Боғот тумани Гулзор маҳаллада нефт қидирув техникаларининг ишлаши натижасида Чаманқум кўчасидаги бир қанча уйлар ҳамда ичимлик суви қувурларига зарар етказилган.
Ижтимоий тармоқларда «Хоразм вилояти Боғот тумани Гулзор маҳаллада нефт қидирув техникаларининг ишлаши натижасида Чаманқум кўчасидаги бир қанча уйлар ҳамда ичимлик суви қувурларига зарар етказилган.Маҳалла аҳли юзага келган ҳолатдан мутасаддилардан ёрдам сўрамоқда. Ҳолат юзасидан масъул идораларнинг муносабатини кутиб қоламиз» мавзусида видеомурожаат тарқалди. Ушбу мурожаат туман ҳокимлиги, туман ФВБ, туман архитектураси, «Боғот Сув» бўлими ва «Гулзор» МФЙ ходимларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан ўрганилди. Ўрганишлар натижасида ҳақиқатан ичимлик суви қувири ёрилганлиги ва шу куннинг ўзида қувур таъмирланганлиги маълум бўлди.Чаманқум кўчасидаги 7 ва 8 уй эгалари Зарипбой Мавлонов, М.Мавлоновлар билан учрашиб суҳбатлашдик, улар фақат сув қувури ёрилганини, бошқа эътирози йўқ эканини билдиришиб, бу юзадан тушунтириш хати беришди. Ишчи гуруҳга «Гулзор»МФЙ томонидан аҳолининг ҳеч қандай шикояти йўқлиги ҳақидаги маълумотнома ҳам тақдим этилди.
3-07-2021, 11:34
Вернуться назад