DataLife Engine / «МАҲАЛЛАМ ОБОДЛИГИГА ЎЗ ҲИССАМНИ ҚЎШАМАН»

«МАҲАЛЛАМ ОБОДЛИГИГА ЎЗ ҲИССАМНИ ҚЎШАМАН»

«МАҲАЛЛАМ ОБОДЛИГИГА ЎЗ ҲИССАМНИ ҚЎШАМАН» Боғот туманида «Обод маҳалла» Давлат дастурига киритилган маҳаллаларда ҳам айни кунларда ҳоким Шавкат Яхшибаев раҳбарлигида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда. Бу эса аҳоли кайфиятига ижобий таъсир кўрсатиб, уларни оғзибирлик билан олиб бораётган ишлари сабабли маҳаллалар ўзгача тусга кирди. «Маҳалламизда олиб борилаётган йўлларни таъмирлаш, электр таъминотидаги муаммони бартараф этиш, ичимлик суви борасида қилинаётган истиқболли ишларни кўриб эртанги кунга бўлган ишончимиз янада ортиб бормоқда», -дейди «Обод» маҳалласида яшовчи фуқаро Гавҳаржон Тожиева, -Ўзимиз ҳам жим қараб ўтирмасдан уйларимизнинг том ва фасад қисмларини таъмирлаш, кўчаларни кўркамлаштириш ишларига ҳисса қўшмоқдамиз». Бир сўз билан айтганда Президентимизнинг сиёсати амалий намунасини туманлаги чекка ҳудудларда ҳам кузатишимиз мумкин.Аҳоли билан сўзлашсангиз, ушбу мамнунликни ҳар бир фуқародан эшитиш мумкин.Ободлик ишлари давом этмоқда.
3-07-2021, 11:36
Вернуться назад