САНИТАРИЯ- ЭПИДЕМИОЛОГИК ОСОЙИШТАЛИК ВА ЖАМОАТ САЛОМАТЛИГИ ХИЗМАТИ БОҒОТ ТУМАНИ ЖАМОАТЧИЛИК БИЛАН ИШЛАШ БЎЛИМИНИНГ А Х Б О Р О Т И
САНИТАРИЯ- ЭПИДЕМИОЛОГИК ОСОЙИШТАЛИК ВА ЖАМОАТ САЛОМАТЛИГИ ХИЗМАТИ БОҒОТ ТУМАНИ ЖАМОАТЧИЛИК БИЛАН ИШЛАШ БЎЛИМИНИНГА Х Б О Р О Т И
Жорий йилнинг 1-2 июль кунлари санитария- эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати Боғот туман бўлими мутахассислари томонидан аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, юқумли касалликларни олдини олиш мақсадида тумандаги Микрокредит банк ходимларидан, харбий хизматга чақирилувчилардан, касал билан мулоқатдагилардан ва Ягона дарча ишчи- хизматчиларидан COVID- 19га жами 208 намуна олинди. COVID-19 инфекциясини кенг тарқалишининг олдини олиш мақсадида Россия Федерациясидан чартер рейс орқали келган 8 нафар фуқаро мулоқатдагилари билан уй карантинига олинди. 296 нафар фуқаро COVID-19 га эмланди. СЭО ва ЖСХ бўлими ишчи-ходимлари томонидан тумандаги маҳаллалардан 160 та хонадонга «маҳаллабай» тизими орқали кирилиб, 20та хонадонда камчиликлар аниқланиб, 7 таси жойида бартараф қилинди, 13 тасига тавсиялар берилиб, жойида тушунтириш ва санитария тарғибот ишлари олиб борилди. Юқумли ва паразитар касалликлар профлактикаси бўйича буклетлар тарқатилди. Боғот туманидаги 30 та хўжалик юритувчи субъектга “Расмий огоҳлантириш” хатлари тарқатилди.
АЗИЗ ЭЛДОШЛАР!ЎЗИНГИЗНИНГ ВА ЯҚИНЛАРИНГИЗНИНГ ҲАЁТИНИ ХАВФ ОСТИГА ҚЎЙМАНГ!КАРАНТИН ҚОИДАЛАРИГА ТЎЛИҚ РИОЯ ҚИЛИНГ!
3-07-2021, 11:39
Вернуться назад