ДАРДЛАРГА ДАРМОН- ЗАМОНАМИЗ ҚАҲРАМОНЛАРИ
ДАРДЛАРГА ДАРМОН- ЗАМОНАМИЗ ҚАҲРАМОНЛАРИ
Бирозгина тобимиз қочса, дунё кўзимизга кўринмай қолади. Бироқ шифокорсиз аҳволимиз ўнгланмаслигини билиб, дарҳол уларни эслаб қоламиз. Шифокорнинг кўмагига, маслаҳати, парвариши, тавсиясига таянамиз. Улар ўзини хатарга қўйиб бўлса-да, доимо саломатлигимиз, ҳаётимизга қалқон бўлиши бор гап. Баъзан гўё ўзимиз бир нарсани қойил қилгандек, тиббиёт ходимларини бефарқликда, баъзан эса билимсизликда айблаганимиз ҳам ёлғон эмас. Бутун дунёга панд берган пандемия шифокорларнинг нечоғли фидойи, ўз ҳаловатидан кечиб бўлса-да, бошқалар ҳаётини асраб қолишга қодир эканини яна бир карра амалда исботлади. Боғот тумани Марказий шифохонасига иш юзасидан бориб, қўли енгил бош шифокор Аҳмаджон Саидов, реанимация бўлими фидойилари И.Болтаев, Б.Йўлдошев, С.Бобожонов каби шифокорларнинг кунни тунга улаб, ҳамширалар билан қилаётган меҳнати сабабли оғир касаллар ҳаётга қайтаётганига гувоҳ бўлдим.Раҳмат СИЗГА, меҳрибон шифокорлар!
Боғот тумани ҳокими Матбуот котиби М.Абдуллаева
6-07-2021, 11:40
Вернуться назад