DataLife Engine / СУВ - ИНСОН ТАНАСИ УЧУН ЭНГ ЗАРУР ЭЛЕМЕНТ

СУВ - ИНСОН ТАНАСИ УЧУН ЭНГ ЗАРУР ЭЛЕМЕНТ

Боғот тумани 2- сектор ҳудудида туман прокурори Алишер Рузметов бошчилигида ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Туманда 2- сектор ҳудудида жойлашган «Ҳунарманд» мфйнинг ичимлик суви қувурига дарахт илдизи кириб қолгани учун сув келмай қолган. Прокурор секторига бориб маҳалла аъзоларининг бу юзадан қилган мурожаати ижобий ҳал этилди. «Боғот Сув» корхонаси ишчилари томонидан кеча тун ярмигача таъмирлаш ишлари олиб борилди ва 110 мм ли ичимлик суви қувуридан дарахт илдизи олиб ташланди. Мурожаат ижро этилди, натижада маҳалладаги 380 та хонадон ичимлик суви билан таъмирланди.Ҳар қандай фуқаронинг секторларга қилаётган мурожаати масъул раҳбарларнинг диққат ва эътибортда эканини билдириб ўтамиз.Зеро, сувнинг инсон танаси учун энг бирламчи зарур элемент эканини ҳамда бугунги аномал иссиқ ҳаво ҳарорати ошаётган кунларда ичимлик суви инсон учун зарурлигини унутмайлик!
6-07-2021, 12:11
Вернуться назад