DataLife Engine / КИТОБЛАР ОЛАМИГА САЁҲАТ

КИТОБЛАР ОЛАМИГА САЁҲАТ

КИТОБЛАР ОЛАМИГА САЁҲАТБоғот тумани спорт мактаби қошида ташкил қилинган “Истиқлол” болалар оромгоҳида “Эртак қаҳрамонлари саҳнада” деб номланган беллашув кеча бўлиб ўтди. Беллашув кечада “Истиқлол” , “Омад”, “Лочинлар” ва “Нурли келажак” гуруҳлари томонидан тайёрланган “Бўғирсоқ”, “Бўри ва эчки болалари”, “Зумрад ва Қиммат”, “Шолғом” ҳақидаги эртаклар болажонлар томонидан ижро қилинди. Боғот туман АКМ маркази ва кўзи ожизлар кутубхонаси билан биргаликда ушбу тадбирда қатнашиб, “Китоблар оламига саёҳат” мавзусида тадбир ташкил қилди. Тадбир аввалида болажонлар кутубхона билан таништирилиб ўтилди. Шундан сўнг кутубхона мудираси З.Отажонова, Ахборот кутубхона маркази етакчи мутахассиси Д.Собировалар билимлар хазинаси бўлган китоб ҳақида, унинг инсон ҳаётидаги аҳамияти ҳақида гапириб беиб, болаларни “Тонг юлдузи” газетасининг сўнгги сонлари билан таништирдилар. БОҒОТ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ
7-07-2021, 11:32
Вернуться назад