DataLife Engine / 8 июлида Ўзбекистоннинг шимолий ҳудудларига, 9-10 июль кунлари Республикамизнинг барча ҳудудларига Каспий денгизи орқали Кавказ ҳудудлари устида шаклланган нисбатан салқин ҳаво массалари кириб келади.

8 июлида Ўзбекистоннинг шимолий ҳудудларига, 9-10 июль кунлари Республикамизнинг барча ҳудудларига Каспий денгизи орқали Кавказ ҳудудлари устида шаклланган нисбатан салқин ҳаво массалари кириб келади.

Гидрометеорология хизмати маркази томонидан берилган маълумотга кўра, жорий йилнинг 8 июлида Ўзбекистоннинг шимолий ҳудудларига, 9-10 июль кунлари Республикамизнинг барча ҳудудларига Каспий денгизи орқали Кавказ ҳудудлари устида шаклланган нисбатан салқин ҳаво массалари кириб келади. 7 июлда Қорақалпоғистонда, 8-10 июль кунлари республиканинг барча ҳудудларида баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда. Баъзи жойларда эса чангли бўрон билан 25-30 м/с гача кучайиши мумкин.Шу муносабат билан Фавқулодда вазиятлар вазирлиги фуқаролардан кучли шамол кузатилганда кўчада ҳаракатланмаслик, автомобилларни дарахтлар ва бошқа турли мустаҳкам бўлмаган конструкциялардан узоқроқ, хавфсиз жойга қўйишни сўрайди. Ўзингиз ва мулкингизни бахтсиз ҳодисалардан асранг. Boshqa yangiliklar http://fvv.uz/  
8-07-2021, 02:01
Вернуться назад