DataLife Engine / ОБОД МАҲАЛЛА + ОБОД КЎЧА + ОБОД ХОНАДОН = ЯКДИЛЛИК

ОБОД МАҲАЛЛА + ОБОД КЎЧА + ОБОД ХОНАДОН = ЯКДИЛЛИК

ОБОД МАҲАЛЛА + ОБОД КЎЧА + ОБОД ХОНАДОН = ЯКДИЛЛИК Бу якдилликни Боғотнинг ҳар бир маҳалласида гувоҳи бўлишингиз мумкин. Мавжуд 43 та маҳалланинг ҳар бирида фаол ва озодаликни хуш кўрадиган фуқароларимиз жонажон юртимизнинг ободлиги учун ўз ҳиссасини қўшмоқда. Хусусан, туманимизнинг «Қалажиққалъа», «Боғзор», «Маънавият», «Нурли маскан», «Қорабоғ», «Бўка» маҳаллаларида ҳам кўчалар ва хонадонлар атрофи обод масканга айланмоқда. Азиз Боғотликлар! Хабарингиз бор, Боғот тумани ҳокими Шавкат Яхшибаев ташаббуси билан 24 июндан 24 июлгача «Ободонлаштириш ишларида Боғотликлар ойи» кунлари ўтказилмоқда. Бу юзадан ҳар бир маҳалладан ахборот хизмати ходимлари вилеолавҳалар тайёрлаб, бажарилган ҳамда бажарилмаган ишлар хусусида танқидий ва таҳлилий лавҳаларни тайёрлашмоқда. Келинг элдошлар!Яқинлашиб келаётган Қурбон ҳайити ва Мустақиллигимизнинг 30 йиллик байрамини уйимизни, кўчамизни, маҳалламизни тоза, обод этиб кутиб олишда бир тану бир жон бўлайлик! Боғот тумани ҳокимлигиахборот хизмати
9-07-2021, 01:32
Вернуться назад