DataLife Engine / ҒЎЗА ПАРВАРИШИДА ЧЕКАНКА МУҲИМ АГРОТЕХНИК ТАДБИР ҲИСОБЛАНАДИ

ҒЎЗА ПАРВАРИШИДА ЧЕКАНКА МУҲИМ АГРОТЕХНИК ТАДБИР ҲИСОБЛАНАДИ

ҒЎЗА ПАРВАРИШИДА ЧЕКАНКА МУҲИМ АГРОТЕХНИК ТАДБИР ҲИСОБЛАНАДИ Боғот туманида ғўза парваришида чеканка қилишнинг муҳимлигини тажрибада синаган бободеҳқон кластер ва фермерларлар вақтида чеканка олиш ишларини бошлаб юбордилар. Ғўза бошқа иссиқсевар техник экинларга нисбатан узоқ муддат ўсади, бунга ўсимлик тупидаги меваларнинг бирин-кетин пайдо бўлиши, озиқ моддалар, сув ва бошқа омиллар таъминланиш даражаси бир хилди эмаслиги сабаб бўлади. Айни шу даврда ўсимлик озиқ моддаларининг, намликнинг етарли бўлишини, зараркунандалардан сақланиши, барча агротехник тадбирларни вақтида юқори сифатли ўтказилишини талаб қилади. Ғўзанинг нормал ривожланишини таъминлаш ва ҳосил органларининг тўкилишини камайтиришда чеканка муҳим агротехник тадбир ҳисобланади. Ушбу лавҳалар туманимизнинг Машариф Қувоқов ҳудудидан олинди. Ҳудуд раҳбари Дониёр Рахимбоев туманимизнинг энг ёш ҳудуд раҳбарларидан бири саналади ва у бошқараётган ҳудудда ишлар тизимли олиб борилмоқда. Боғот тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
10-07-2021, 01:31
Вернуться назад