DataLife Engine / БОҒОТ ТУМАНИ ҲОКИМИ «ТЕМИР ДАФТАР»ДА ТУРГАН АЁЛЛАР МУАММОЛАРИНИ ТЕЗКОР ВА ТИЗИМЛИ ҲАЛ ҚИЛМОҚДА

БОҒОТ ТУМАНИ ҲОКИМИ «ТЕМИР ДАФТАР»ДА ТУРГАН АЁЛЛАР МУАММОЛАРИНИ ТЕЗКОР ВА ТИЗИМЛИ ҲАЛ ҚИЛМОҚДА

БОҒОТ ТУМАНИ ҲОКИМИ «ТЕМИР ДАФТАР»ДА ТУРГАН АЁЛЛАР МУАММОЛАРИНИ ТЕЗКОР ВА ТИЗИМЛИ ҲАЛ ҚИЛМОҚДА Бугунги кунда диёримизда аёлларга берилаётган имкониятлар ва эътибор юқори даражага кўтарилди. Аёллар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш, уларни ижтимоий қўллаб- қуватлаш бўйича республика комиссиясининг йиғилиш баёнида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш бўйича Боғот тумани ҳокими Шавкат Яхшибаев маҳаллалар ишчи гуруҳи билан бирга юриб аёлларнинг уйига бориб, мурожаатларини ижобий ҳал этиб бермоқда. «Ўзбекистон» маҳалласида яшовчи Шакаржон Отаниёзова ўзи ёшлигидан орзу қилган замонавий машина эгасига айланганидан жудаям хурсандлигини билдирди. «Мен ҳокимимиз Шавкат Яхшибаевдан беҳад миннатдорман. Ҳамиша халқ дардини эшитиб, кўнгли ўксикларни кўнглини топиб, муҳтожларга ёрдам бераётган ҳокимимизга самимий миннатдорлик билдираман», - дея қувониб гапирди.Ҳоким ҳар куни маҳаллаларга бориб халқ дардини тинглаб, аҳоли билан мунтазам равишда мулоқотлар ўтказади. Куни кеча Боғотлик «Темир дафтари»га киритилган аёллардан 15 нафарига тикув машиналари берилди ва улар учун доимий иш ўрни яратилишига эришилди.Айни дамда ҳам ҳоким секторидаги 13 та маҳаллаларга беркитилган ишчи гуруҳ аъзолари маҳаллада мавжуд муаммоларни аниқлаш ишларини давом қилдирмоқдалар. Азалдан ўзбекона қадриятимиз эъзозланади, қаерда- ки, инсонлар улуғланса шу жойда юксалиш, ўсиш ва ривожланиш бўлаверади.Зеро, давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, «Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халққа хизмат қилмоғи даркор», бу ишларни амалга оширишда Президентимизга ҳамиша камарбаста бўлаётган туманимиз ҳокими аҳоли фаровонлигини ошириш, мурожаатларга жавоб бериш, муаммоларни тинглаш ва ечиш масаласини ўзининг энг бирламчи вазифаси қилиб белгилаб олган. БОҒОТ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ  
12-07-2021, 09:48
Вернуться назад